Оила жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила тинч мустаҳкам, ҳалол пок бўлса жамият ҳам осойишта фаровон бўлади. Минг афсуслар бўлсинким сўнги йилларда оилавий ажримлар кўпайиб кетди. Бунинг эвазига ўртадаги фарзандлар тирик етим бўлиб, сарсон бўлмоқда. Бола икки ўртада қолиб бир қанча машаққатларга дуч келмоқда, натижада боланинг тарбияси бузилмоқда. Ота-она ажрими фарзандларни ноқобил бўлиб вояга етишига сабаб бўлмоқда. Шайтонни эса ҳурсанд қиладиган иш – оила бузилишидир. Бу ҳақида ҳадиси шариф келади:
“Набий с.а.в.:”Иблис ўз таҳтини сув устига қуради ва ўз лашакарларидан гуруҳларни юборади. Уларнинг энг кўп фитначиси, унга энг яқинидир. Бириси мен бундоқ қилдим, бундоқ қилдим” дейди у бўлса “ҳеч нарса қилмабсан!” дейди. Кейин бошқа бири келиб: “мен бугун бир оилани бузилишига сабаб бўлдим” дейди. Иблис эса уни ўзига яқинлаштириб “Ҳа балли, қандайҳам яхшисан!” дейди. ( Имом Муслим)
Ажримлар нафақат бир оила, балки бутун жамиятга салбий таъсир кўрсатади. Шундай экан ҳар бир қурилаётган янги оилаларни тинч, бахтли саодатли яшаб кетишига ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшмоғимиз лозим. Бунинг учун оилада маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, оилавий ажримларни олдини олиш, ёшларни оилага бўлган масъулиятини ошириш каби бир қатор ишларни амалга оширишни мақсад қилиб олганмиз. Ёшларимизга оила мустаҳкамлиги, уни асраб авайлаш, оилада эр-хотин мунособатлари каби муқаддас динимизнинг қўрсатмалари ҳақида кенг тушунчалар бермоқдамиз, жойларда мунтазам тарғибот-ташвиқот ишларини кенг кўламда олиб бормоқдамиз. Бу каби сай-ҳаракатларимиз келажакда ўз мевасини беришига умидвормиз!
Ҳулоса қилиб айтганда, жамиятимизнинг келажаги оилаларнинг мустаҳкамлигига боғлиқ. Бу борада ҳар биримиз бир ёқадан бош чиқариб оилаларнинг мустаҳкамлигини, жамиятнинг саломатлигини ҳамда фарзандларимизнинг порлоқ келажаги йўлида ўстираётган ўғил-қизларимизга тўғри тарбия бермоғимиз лозим. Зеро, мустаҳкам оила – тарбияли ва соғлом муҳитга эга оиладан бошланади.
Гулистон тумани отинойиси: Ходжакулова С.