Бугун— буюк ўзбек шоири, мутафаккир, давлат арбоби
Алишер Навоий (тахаллуси; асл исми Низомиддин Мир Алишер) (1441.9.2. — Ҳирот — 1501.3.1) ҳазратларининг таваллуд кунларига 580 йил тўлди.
#Улуғлар_эътирофи
«… Бу улуғ амир дину давлат ҳомийси, шариат ҳамда миллатнинг пушти паноҳидир»
Давлатшоҳ Самарқандий.
«Анинг назми васфида тил қосир ва баён ожизтурур».
Ҳусайн Бойқаро.
«…туркий тилда ҳеч ким Навоийдек кўп ва хўп шеър айтмаган ҳамда назм гавҳарларини сочмаган эди».
Абдураҳмон Жомий. «Баҳористон» дан.
«Ундан аввал ва ундан кейин ҳеч ким туркий тилда шеърни ундан кўпроқ ва ундан юксакроқ ёзолган эмас. У форсий шеьрни ҳам кўп ёзган.»
Муҳаммад Ҳайдар Мирзо. «Тарихи Рашидий»дан.
«Алишербек назири йўқ киши эди. Туркий тил била то шеър айтубтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўб айтқон эмас.»
Заҳириддин Муҳаммад Бобур. «Бобурнома»дан.
Сирдарё вилояти вакил ўринбосари Абдурауф Ёрбеков.