ИСЛОМ ВА САЛОМАТЛИК

   Спорт соғлик гаровидир. Ҳозирги кунимизда соғлиқни сақлаш, ҳасталикга чалинмаслик учун бадан тарбия машғулотлари қанчалик аҳамиятли эканини кўпчилик тушиниб етиб турибди. Ислом дини таълимотларида ҳам спортга эътибор қаратилган. Нафақат эътибор қаратилган, балки унга қизиқтирилган ҳам. Мусулмонларни отда чопиш, камондан ўқ отиш ва сувда сузиш каби спорт турлари билан шуғулланишга тарғиб қилган. Оиша онамиз розияллоху анҳо ривоят қиладилар.  
 “ Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан мусобақалашган эдилар, мен у зотдан ўзиб кетдим. Бир муддатдан сўнг менинг жисмим оғирлашиб, мендан ўзиб кетдилар ва ҳалиги билан биру бир дедилар”. Ахмад ва Абу довуд ривоят қилишган. Бу югуриш мусобақаси пайтида Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёшлари эллик уч дан ўтган эдилар. Кейин пайғамбаримиз алайҳиссалом Оиша онамиздан ўзиб кетган югуриш мусобақасида эса у зотнинг ёшлари бундан ҳам катта бўлган.  
   Бу оилавий равишда бадан тарбия билан шуғулланишдир. Ислом ўзининг бутун борлиғи билан ҳаракат динидир. Харакатсиз ҳеч нарса бўлмайди. Исломнинг беш устунидан учтаси баданий аркон ибодатдир. 
Намоз. Саҳар уйқусидан туриб таҳорат қилиб икки ракат намоз ўқигунича инсоннинг хар бир бўғини ҳаракатга тушади. 
Рўза. Саҳарликка турилади, ҳаракат қилинади. Хуфтон намозига қўшиб йигирма ракаат таровиҳ намози ўқилади. 
Ҳаж. Жидду жаҳд ва ҳаракатлардан иборат ибодатдир. Бу ибодатлар соғлиқ учун фойдали эканини ҳозирги пайтда мусулмон бўлмаган инсонлар хам яхши англаб етдилар.
Минг афсуслар бўлсинки, баъзи инсонлар бадан тарбия билан шуғулланиш виқорга, шарафга, илмга, фазлга ва ёшнинг улуғлигига номуносиб деб хатога йўл қўядилар. Барчамиз бир биримизни ҳаракатчанликка чақирмоқлигимиз керак. Зеро, биз мусулмонлар барчага ҳар соҳада намуна бўлмоқлигимиз лозим.
Нафақат ўзингизни, яқинларингизни ва бошқа кўплаб инсонларни саломатлиги учун ҳам бу жуда муҳимдир.

 Сирдарё тумани  
“Ахмад ибн Малик”
жоме масжиди   Имом ҳатиби:
У.Қобилов
.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan