ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЎЗ ЖОНИГА ҚАСД ҚИЛИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ

Жорий йилнинг 15 март куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар «Гулистон» жоме масжидида вилоятда фаолиятига рухсат этилган отинойилар билан «Хотин-қизлар ўртаси ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш ва унда отинойиларнинг вазифалари» мавзуида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ўқув семинарида Сирдарё вилояти бош имом-хатиби сўзга чиқиб, отинойилар зиммасидаги вазифалар масъулиятли экани, хотин-қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари тез-тез учраётгани, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йил 22 апрелда “Ўзини-ўзи турли йўллар билан қасддан ўлдиришнинг оғир гуноҳлиги ҳақида”ги фатвосида ўз жонига қасд қилишнинг оғир, кечирилмас ва катта гуноҳлардан эканлиги оят, ҳадис ва уламолар фикрлари келтирилгани, уларга жаноза ўқимасликка имом-хатибнинг ҳуқуқи борлиги таъкидлангани, мазкур фатволардан фойдаланиб хотин-қизларга мазкур иллатнинг оқибатлари ҳақида тушунтириш ишлари олиб бориш кераклиги, шунингдек, киши ўз-ўзидан жонига қасд қилмаслиги, балки унинг ортида бир қанча сабаблар борлиги, жумладан, лоқайдлик, қизларнинг турмушга тайёр бўлмасдан турмуш қураётгани, оилага хиёнат, ичкилик, ҳаётнинг мазмун-моҳиятини англамаслик, унга енгилтаклик билан қараш, турли синов ва имтиҳонларга сабр қилишни билмасликлар мазкур фожиа ортида тургани таъкидланди.

Дилмурод СУЛАЙМАНОВ

ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги масъул котиби

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan