Динимиз асосий манбалари Қурьони карим ва хадиси шарифларда ҳалол рисқ топишга таргиб қилинади .
Шу билан бирга ,ҳаромдан ҳазар қилиш ,нопок нарсалардан йироқ бўлиш,ким бунга амал қилса дунё ва охиратда улкан ажрларга эга бўлишини баён қилиб ўтди.
Бу хақда Аллоҳ таолло бундай дейди;
“Эй одамлар !Ер юзидаги нарсалардан ҳалол покларини енглар .Ва шайтон изидан эргашманглар , чунки у сизларга очиқ душмандир.
Албатта у сизларни ёмон ва фахш ишларга хамда Аллохга қарши билмаган нарсангизни гапиришингизга буюрадир”
(“Бақара” сураси 168-169 оятлар ).
Мирзаобод тумани бош имом хатибининг
хотин-қизлар ёрдамчиси Ш.Султонова.