Жорий йил 11 октябрь Гулистон шаҳр “Гулистон” жоме масжиди мажлислар залида Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров раҳбарлигида вилоятда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом-ноиблар иштирокида амалий йиғилиш бўлиб ўтди.




Йиғилишда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ташкилотлар билан алоқалар бўлими котибият мудири Р. Назирқулов ҳам иштирок этди.

Тадбирда 7 октябрь куни Андижон вилоятида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳамда вилоят бош имом-хатиблари иштирокида ўтказилган “Имом-хатиблар фаолияти самарадорлигини ошириш” га бағишланган илмий-амалий семинарда кўтарилган масалалар муҳокама этилди.

Йиғилишда иштирокчиларга семинар давомида ўрганилган билим ва кўникмаларни амалиётда қўллаш, илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш бўйича тегишли тавсиялар берилди.


Шунингдек, Р. Назирқулов йиғилишда сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан маълумот берди ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, масжидларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва унинг олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмаларни етказди.




Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.