ВАТАН

Табийки инсон қаерда туғилса ўша ер инсон учун қадрли ватан бўлади. Киндик қони тўкилган жой инсон учун ҳеч нарсага алишиб бўлмайдиган, ҳамма нарсадан ҳам қимматли даргоҳдир.
Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу билан Мадинаи Мунавварга қараб ҳижрат қилиб кетаётганларида орқаларига ўгирилиб, яьни Маккаи Мукарамага қараб: «Агар қавм мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганда ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим»— деганлар. Демак, ватанни севиш инсоннинг фитратида бор нарса.
Ватан манфаатининг бир заррасини ҳам сотиш хиёнат. Ватан биз нафас олаётган ҳаво, ватан биз яшаётган замин ватанга муҳаббатни жамлай олган юрак фақат одам боласига хосдир. Аллоҳ таоло муқаддас Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Батаҳқиқ, Биз Бану Одамни азизу мукаррам қилиб қўйдик ва уларни қуруқлигу денгизда (улов-ла) кўтардик ҳамда уларни пок нарсалардан ризқлантирдик ва уларни Ўзимиз яратган кўп нарсалардан мутлақо афзал қилиб қўйдик» (Исро сураси 70-оят).
Бу азиз мукаррамликни ватанни севмоқ, ватанни қадрламоқ ва равнақи ҳамда шону-шарафи учун хизмат этмоқ каби фазилатларида кўрамиз. Ота-онага, Ватанга бўлган муҳаббат фазилат фақатгина одам болаларига берилган. Шундай экан Ватан қадрига етмасликни Аллоҳ таолонинг неьматларига ношукурлик, беписандлик, деб баҳолаш мумкин. Ҳайвонлар ҳам ўтлайдиган ўтлоғини бошқа ўтхўр ҳайвонлардан қизғанади. Асалари ҳам ўз уясига бегона ари ва ҳашоратларни киргазмайди. Чумоли ҳам уясининг олдида бир қўриқчи туриб олиб кирган чиққанларни назорат қилади. Чумоли учун ҳам ер остидаги бир парча жой ҳамма нарсадан азиз бўлган ватан. Асалари учун ҳам ўз уяси ўзи учун азиз бўлган ватан.
Аллоҳ таоло яратган маҳлуқотлар ичида энг ақллиси, ер юзасини боғи бўстон қиладигани бу ҳазрати инсон бўлади. Шу ҳазрати инсон ичида чумоличалик ватанни севаолмайдиган инсонлар ҳам бор. Ватанни севайлик, ватан тўғрисида оғиз кўпиртириш эмас Ватанни севиш, ҳаммамиз ўз касбимизга сидқу-дилдан ёндашиб ҳалол-пок бўлиб Ватан учун хизматимиз шу бизнинг Ватан равнақи учун тараққиёти учун, гуллаб яшнаши учун қўшган катта ҳиссамиз бўлади.

Муҳиддин АБСАМАТОВ
Сардоба тумани “Бахмаллик”
 жоме масжиди имом-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *