Сирдарё вилояти бош имом-хатиблари йиғилиши

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили Ҳабибуллоҳ домла Зокиров  «Гулистон» жоме масжидида Сирдарё вилоятидаги туман ва шаҳар бош имом-хатиблари ҳамда туман вакилликлари котиблари билан йиғилиш ўтказдилар.
Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби бошлаб берди ва масжид тозалигига этибор бериш, масжид ҳужжатларидаги камчиликларини тўлдириш шунингдек ўз жонига қасд қилишни олдини олиш  ва бошқа муҳим масалалар ҳақида гапирдилар.
ЎМИнинг Сирдарё вилояти вакиллиги муҳтасиби И.Азизуллаев сўзга чиқиб хужжат юритиш бўйича ўз кўрсатмаларини берди.
Фидокорона меҳнатлари, намунали хулқи билан намуна бўлиб, динимизга сидқидилдан хизмат қилиб келаётган котибларга қимматбаҳо мукофотлар топширилди.
Йиғилиш сўнгида бош имом-хатибларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров тадбирга йиғилган, масжид фаолиятида холис хизмат қилаётган барча ходимларга самимий миннатдорчилик билдириб, Аллоҳ таолонинг розилиги йўлида, динимизнинг ривожи, Ватанимизнинг равнақи йўлидаги барча солиҳ амалларининг ҳусни қабул бўлишини сўраб, дуолар қилдилар.


ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *