Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр садақасини адо этган мўминни фойдасига ўнта нарса битилади дедилар:
1) Гуноҳлардан пок бўлади.
2) Дўзахдан озод этилади.
3) Тутган рўзаси мақбул бўлади.
4) Жаннатга кириши вожиб бўлади.
5) Қабр азобида саломат бўлади.
6) Йил бўйи қилган хайрли амаллари қабул бўлади.
7) Унга қиёматда шафоатим вожиб бўлади.
8) Сирот кўпригидан чақмоқдек ўтади.
9) Тарозида савоб амаллари оғир келади.
10) Бахтсизлар рўйхатидан исми ўчирилади саодатли бандалар рўйхатига ёзилади. дедилар.
Фитр садақасини Ҳайит намози ўқилгунча адо этиш вожибдир. Ривоят қилинишича Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу фитр садақасини унутиб қўйдилар ва ҳайит намозидан сўнг адо этдилар ҳамда каффоратига битта қул озод қилдилар. Расулуллох соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига келиб воқеани сўзлаб бердилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эй Усмон розияллоҳу анҳу 100 та қул озод қилганингда ҳам фитр садақасини хайит намозидан олдин адо этганни савобига етмайди дедилар.
Азизлар Сардоба сув омбори тошқинидан талофат кўрган, жабрдийда бўлган, уйларидан айрилган оила аьзоларига фитр садақаларимизни, закотларимизни, хайр эҳсонларимизни берсак жуда улкан ажру мукофотга савобга эга бўламиз иншааллоҳ. Парвардигоримиз барчамизни Рамазон ойининг барокотидан баҳраманд қилсин рўзаларимзни даргоҳида қабул этсин хайрли саховатли ишларда мусобақалашишимизни насиб этсин. Аллоҳим Юртимизни Бутун оламни арозий самовий бало офатлардан коронавирус балосидан Ўзи асрасин.
Фурқат ФАЙЗУЛЛАЕВ
Сардоба тумани «Янги қишлоқ»
жоме масжиди имом-хатиби.