Алвидо Рамазон

Мана 12 ой султони бўлган Рамазон қандай соғинтириб интиқлик билан куттириб келган бўлса, шундай тез, ҳайратга қолдириб, шошириб, бизни тарк этиб кетмоқда.

Ваҳоланки, Рамазон биз учун раҳмат, мағфират, хайр-саховат, нуру-Қуръон, барака, тақво ойи эди.

Ҳар нарсани интиҳосида сарҳисоб бор. Ҳар куни кечқурун, кун бўйи қилган амаллар сарҳисоби, ҳар ҳафта, ҳар ой сўнггида, чорак ва йил якунида ўтаётган кунларга, ортга назар солиб, ўзимизни сарҳисоб қиламиз. Зеро, Расулуллоҳ (с.а.в): Ҳисоб китоб куни келишидан илгари ўзингизни ҳисобкитоб қилинг деганлар.

Мана Рамазон ойи тугашига ҳам саноқли кунлар қолди. Нима қила олдик, нималарга улгурдик, нима қила олмадик, нималарга улгурмадик?

Ушбу ойни Аллоҳ таолонинг раҳмат ойи деб кутдик, лекин ўзимиз кимга марҳаматли бўлдик?

Ушбу ойни Аллоҳ таолони мағфират ойи деб кутдик, лекин, биронта аразлашганларни кечирдикми?

Ушбу ой Аллоҳ таолонинг хайр-саховат ойи деб кутдик. Расулуллоҳ (с.а.в) ўзлари сахий эдилар. Рамазон келса саховатлари янада жўшиб кетар эди. Лекин, биз хайр-саховатни ўз ўрнига қўя олдикми?

Бу ой Аллоҳ таолонинг нур, барака, Қуръон ойи деб кутдик. Тиловати хонадонларга, маҳалла ва юртга нуру-барака, сакинат ва тинчлик хотиржамлик ёғдирадиган Қуръони карим ўрганиб, ўқиб, уқиб унга амал қила олдикми?

Бу ой Аллоҳ таолонинг тақво ойи деб кутдик. Мўмин одам ушбу ойда тақво ҳосил қилиб, у тақвони 12 ойда сайқаллаб давом эттираётган ушбу ойда тақво ҳосил қила олдикми ?

Ҳали замон Рамазон ойи тугаб, ҳаммамиз Рамазонга унча кун қолди, бунча кун қолди деб кутган эдик. Жуда тез ўтдия. Кўз очиб юмгунча ўтиб кетдия деб қоламиз.

Рамазон ҳали бизни тарк қилгани йўқ!

Хали фурсат бор. Ғайрат қилайлик. Фурсатни бой бермайлик.

  

Улуғбек ҚОБИЛОВ
Сирдарё тумани “Аҳмад ибн Малик”
жоме 
масжиди имом-хатиби.

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *