Ёт ғояларга яширинган ғараз.

Ўтмишдан маълумки, дин инсонлар онгига таъсир ўтказишнинг энг самарали йўллардан бири сифатида намойон бўла бошлаган. Ўз навбатида, диний таълимотлар  ҳар қандай давлат ва жамият ҳаётида маданият ва маънавиятга кучли таъсир ўтказишда асосий ўрнини эгаллаб келган. Дунё миқёсида глобаллашув жараёнида авж олиб бораятган маънавий таҳдидлар аввало мамлакат барқарорлиги ва жамият хавфсизлигини таъминлашга раҳна солмоқда.

Инсон тарихи жараёнида на диний ва на ҳаётий ҳақиқатга мос бўлмаган сохта “Ғоялар ва унда яширинган ғаразли мақсадлар” ва бу йўлдаги қонли фожеаларга  сасбаб бўлаётган фаолият усуллари юз минглаб бегуноҳ инсонлар умрига зомин бўлмоқда. ХХI аср инсоният учун оғир синовлар билан бошланди. Айниқса, баъзи шахс ва гуруҳлар томонидан ўзларининг геосиёсий мақсадларини ислом шиорларига бурканган ҳолда ташкил қилишга уриниши қатор ихтилоф ва кўнгилсизликларни келтириб чиқармоқда. Хусусан, улар томонидан кўтариб чиқилаётган сохта ғоя ва даъволар мусулмонлар ўртасида эътибор топмаётгани ҳамда ўз ҳаракатларини оммавий шаклда ташкил этолмаётгани жиҳатидан аҳолининг маълум қатламлари номидан кураш таассуротини уйғотиш мақсадида террор йўли танланмоқда. Хусусан, ислом дини зулм ва зўравонликнинг ҳар қандайт кўринишини қатъий қоралаган. Қуръон каримнинг “Наҳл” сураси 90-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.

Муқаддас динимиз таълимотини ўрганар эканмиз, у кўз ўнгимизда доимо эзгулик, Ватанпарварлик,  тинчликсеварлик каби юксак фазилатларга чақурувчи, айни пайтда адоват, зулм, зўравонлик, бузғунчилик,  Ватанга хиёнат каби қабиҳ ишлардан доимо узоқда бўлишга буюрувчи таълимот намоён бўлади. Хулоса қилиб айтганда Президентимиз  Шавкат Мирзиёев: “Ана шундай таҳликали вазиятни ҳисобга олган ҳолда, биз юртимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, турли хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича фаолиятимизни ҳар томонлама кучайтиришимиз шарт. Бу – замон талаби”,- деган сўзлар замирнида нақадар катта ишонч мужассам эканини таъкидлаш мақсадга мувофиқдир.

Худоёр ЭГАМБЕРДИЕВ
Ховос тумани “Умар ибн Хаттоб” жоме
масжиди имом-хатиби.

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan