Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладилар:
“Агар Аллоҳ таоло бир бандасини севса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб дейди: “Мен фалончи исмли бандамни яхши кўрдим, сен ҳам яхши кўр”. Сўнг Жаброил алайҳиссалом ҳам у бандани яхши кўради ва осмон аҳлини чақириб дейди: “Эй осмон аҳли, фалончи бандани Аллоҳ таоло севди ва мен ҳам яхши кўрдим, сизлар ҳам яхши кўринглар”. Сўнгра осмондаги барча мавжудотлар у бандани севадилар. Кейин осмондагилар ердагилар дейди ва ердаги барча мавжудотлар ҳам уни севади.
Аллоҳнинг севгисига эришишнинг биргина йўли бор у ҳам бўлса, Қуръони каримда марҳамат қилинади:
“Айтинг (эй Муҳаммад): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон Зотдир”. Оли Имрон сураси, 31-оят.
Ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига диққат қилиб амал қилсак, иншааллоҳ, ҳар бир сўзимиз ҳадисга мувофиқ, ҳар ишимиз суннатга мутобиқ ва тамоман ҳаётимиз ва атрофимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг гуфтору рафторларига муносиб бўлса, юқорида айтилган ҳадисга лойиқ бўлишмиз мумкин. Ажабмаски, Парвардигор ҳам бизларни суйса.
Хуршид АСЛАНБАЕВ
Янгиер шаҳар “Абдуқаҳҳор ҳожи”
жоме масжиди имом-хатиби.