Интернетдан тўғри фойданалайлик

Маълумки, интернетдан катталардан кўра ўсмир ёшлар кўпроқ фойдаланади. Афсуски, миллий, диний, ахлоқий қадриятларимизга зид маълумотлар, тарғиботлар айнан интернет орқали тарқатилаяпти. Интернет ғаразли мақсадлар билан ёшлар онгини заҳарлайдиган, одоб-ахлоқини бузадиган турли маълумотларни тарқатиш учун қулай восита бўлиб қолди.

Интернетдан фойдаланувчи, аввало, қадрли вақтини исроф қилмаслик ҳақида чуқур ўйлаши керак. Кишиларнинг ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда таниган танимаган суҳбатдошлар билан узоқ вақт гаплашишлари вақт исрофи, ғийбат, бўҳтон, чақимчилик, ёлғончилик, бошқаларнинг обрўсини тўкиш каби гуноҳларни орттириб олишларига сабаб бўлади.

Аксарият ёшлар вақтларини ижтимоий тармоқларга “сайр” қилиш билан ўтказади, бунда фарзанднинг қандай маълумотлар олаётгани ота-онага яширинлигича қолади.

Ҳар бир оилада ота-она фарзандлар тарбиясига беэътибор бўлмаслиги лозим. Ёшларимизни интернетдаги маънавиятга, одоб ахлоққа зид, бузғунчи ғоялардан сақлаш учун қуйдаги омилларга эътибор берсак мақсадга мувофиқ бўлади.

Ёшларнинг ўзини-ўзи ҳимоя қилишига эътибор бериш лозим. Аввало, ҳар бир инсон учун мустақил фикр зарур. Мустақил фикрга эга бўлган инсонгина яхши ёки ёмон маълумотнинг моҳиятига етиб, уларга қарши куч топа олади.

Ёшларни турли ёт ва бемаза ахбарот хуружларига берилмаслиги учун уларда мустаҳкам, соғлом эътиқодни шакллантириш зарур.

Соғлом эътиқодли инсонда иймон, инсоф, ва диёнат тушунчалари шаклланади. Инсон қалби билан боғлиқ бу қадрятлар интернет оламида адаштирмайдиган қурилма вазифасини бажаради.

Ёвуз ниятли кимсаларнинг асл ниятларини, саъй ҳаракатларининг охир оқибати нима билан тугашини очиқ ойдин англаш керак.

Бунинг учун ёшларимиз Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг “Ким  нафсини таниса, Роббисини танийди”, деган ҳадисларини пухта ўзлаштириши лозим. Бугунги глобал ҳаётимизда ҳар бир ота-она фарзандларимизга, ёшларимизга бефарқ бўлмайлик.

 

Карим БЎРИБОЕВ
Мирзаобод тумани бош имом-хатиби.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan