КАРАНТИНДАН ҚАЛБНИ ПОКЛАБ ЧИҚАЙЛИК!

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) таъкидлаганларидек: «Икки неъмат бор-ки, кўпчилик одамлар унинг қадрига етмайди. У сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир». Юртимиз бошига келган ушбу Аллоҳнинг синовини сабр билан ҳамжиҳатликда енгиб ўтайлик. Муҳтарам Президентимиз мурожаатларини тинглаб, ҳар бир фуқаро тақдирини ўйлаётган Ватанда яшаётганимдан бахтиёрман. Коронавирусдан тузалаётганлар сони ошиб бормоқда, қолганларга ҳам Аллоҳ шифои комил ато этсин.  Бунинг учун кеча-ю кундуз меҳнат қилаётган Президентимизга, ҳуқуқ-тартибот ходимларига, айниқса тиббиёт ходимларига чуқур минатдорчилик билдираман. Аллоҳ улардан рози бўлсин, оилалари бахтига соғ-омон бўлишсин! Уйда қолиб, карантинда ўтирганларга Аллоҳ сабру- жамил бериб, сабрларимизга улуғ ажрлардан берсин! Уйда қолиб, Қуръон хатмлар, саловот, истиғфор айтаётганларнинг дуоларини Аллоҳ қабул айлаб ўзи ижобат қилсин! Карантин кунларидан қалбимизни поклаб, сиҳат-саломат, хотиржам ва беталофат чиқиб олайлик, Иншааллоҳ!
Бу синовли кунларда қалбан бирга бўлиб, бир-биримизга далда бўлиб, саховатпешалар кўпайди.Шундай инсонлар бор экан, Аллоҳ ҳоҳласа албатта вирусни енгамиз! Шундай нарсаларни тушуниб етдик-ки:

  1. Уйда қолиб, фарзанду набиралар билан бирга ўтириб, меҳрибонлик уйларида ота-она меҳрига зор бўлган болаларни кўнглини ҳис қилдик.

2.Уйда қолиб, қариндош ва яқинларимизни соғиниб, доимо ёлғиз яшаётган инсонларни кўнглини ҳис қилдик.

  1. Биз уйда қолиб, ота-онамиз билан бирга ўтириб, қариялар уйида фарзандини соғиниб яшаётган инсонларни кўнглини ҳис қилдик.
  2. Уйда қолиб, кун санаб, карантин тугаса, кўчага чиқамиз деб, уйдан кўчага чиқолмай, остонага термулиб ётган беморлар кўнглини ҳис қилдик.

Бу синовли карантин кунларида даалатимиз муҳтарам президентимиз томонидан жуда катта миқдорда маблағ сарфланди ва сарфланмоқда.  Биз уйда қолиб, харажатларни ўрнини қоплаш учун, муаммоларни эмас, имкониятларни излаб топишимиз керак. Бунинг учун эса кўпроқ китоб мутолаа қилиб, ёшларни китобга қизиқишини кучайтирайлик. Ерларимиздан унумли фойдаланайлик. Ҳалқ тили билан айганда «Чўп суқса кўкарадиган»  ватанда яшаяпмиз. Ҳар бир қарич ерни, ҳар бир кунни қадрига етиб, экин экайлик. Шунда ҳам оилага, ҳам ички бозоримизга ҳисса қўшган, фуқаролик бурчимиз бўлади. Инша Аллоҳ, бу машаққатли синовдан ўтиб олсак, ҳар биримиз имконият, тажриба ва билимларимизни иложи борича, давлатимиз ва халқимиз равнақини яна юксалтириш учун сарфлаймиз. Шундай ниятларга етишимиз учун ҳозирча уйда қолиб, қалбан бирга бўлиб, янада жипслашиб бирлашишимиз  керак.

Маҳбубахон САЙФУЛЛОЕВА
Боёвут тумани Гулбоғ маҳалласи отинойиси

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan