Навоий асарларида инсонийлик васфи

Аллоҳга  шукрлар  бўлсинки  мустақилликка  эришганимиздан  сўнг  улуғ  авлиёларимиз,  алломаларимиз   ва  шу  мўътабар  тупроқда  туғилиб  яшаб  ўтган  азизларимиз  номлари- қадамжолари  обод  этилди. У  кишиларнинг  қўлёзма  дурдоналари  қайта  нашр  этилиб  халқимиз  маънавиятига,маданиятига  улкан инъом  бўли десак  муболаға  бўлмайди. Шундай  азиз  боболаримиздан  бири  мутаффакир  олим , шоир ,илк  туркий  тилда  назм  этган  Мир  Алишер  Навоий  ҳазратларидир.

    Бу  йил  9 февраль  куни  Алишер  Навоий  бобомиз  таваллуд  топганларига   580  йил  бўлади.  Ҳазрат  Навоий  ижодига  назар  соладиган  бўлсак, ижодларининг  ўқ  илдизи  бу – иймондир.
    Аксарият  байтларида  бевосита  ёки  билвосита  “Айлагин  жондин  жудо,  қилғунча  иймондин  жудо”.  Байту  ғазаллари  маъноларини  мағзини  чақадиган  бўлсак ,бу  жуда  улкан  руҳий  тарбиядир. 
    Муҳтарам  юртбошимиз  Шавкат  Мирзиёев  Навоий  бобомизнинг  “Одамий  эрсанг  демагил  одамий,  Ониким,  йўқ  халқ  ғамидин  ғами”  деган  сатрларида  қанчалик  чуқур  ҳаётий  ҳикмат,  фалсафа  бор.  Яъни  бу  дунёда  инсонларнинг  дарду  ташвишларини  ўйлаб  яшаш  –  одамийликнинг  энг  олий  мезонидир,  халқнинг  ғамидан  узоқ  бўлган  инсонни  одам  қаторига  қўшиб  бўлмайди,  деб  таъкидламоқда  улуғ  бобомиз  дея  тариф  берган  эдилар.   
Бир  байтларида  яхшиликни  тарғиб  этиб ,
 “ Ки  ҳар  ким  аён  этса  яхши  қилиқ,
Етар  яхшилиқдин  анга  яхшилиқ”.
“Навосиз  улуснинг  навобахши  бўл,
Навоий  ёмон  бўлса  сен  яхши  бўл
”.

   Улуғ  аждодларимиз  буюк  маънавиятнинг  маҳсули  бўлган  байтлари,  панду  насихатлари  тўғри  йўлга  ундовчи  зиё  машъали  бўлиб  келган. 
    Ҳазрати  Навоий  байту  ғазаллари  , ота-онага  ҳурмат,илм  олиш,  устозга  ҳурмат,сабр,  тил  безаги ,  ватан  каби  чуқур  маънога  эга  панду – насихатларга  бой. 
Юртни  ,  ватанни  севиш,  унга  садоқатли  бўлиш  ҳақидаги  ушбу  байтда ;“Эл  қочса  бировдин,  эл  ёмони  бил  они,  Аҳволида  идбор  ниш  они  бил  они”.   
Ҳозирги  ёшларимизнинг  одоб  тарбияси,  дунё  қараши,  ватанга  садоқатли  бўлиши  учун  Навоий  бобомизнинг  асару  байтларини  ўқиб  ўрганиш,  унга  амал  қилиш  айни  муддаодир. 
Бу  жаннатмонанд  юртимизнинг  янада  гуллаб  яшнаши  учун  ҳар  биримиз  шу  юрт  равнақи  йўлида  бирлашиб  саъй  ҳаракатда  бўлмоғимиз   керак. Зеро  ҳазрати  Навоий  бобомизнинг  ушбу  ҳикматли  сўзлари  ҳаммамизга  кифоядир.
“Кимсанинг  ўзи  ёлғиз  бўлса ,  унинг  ҳунари  ҳам  йўқ  кабидир,  чунки  ёлғиз  киши  киши  қаторида  бўлмайди”.

Мирзаобод  тумани
«Ҳазрати усмон» 
бош  имом  хатиби
Карим  Бўрибоев

 

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan