Кийиниш маданияти ҳақида

Муслиманинг рўмоли- бу,аввало, унинг Ислом тақдим қилган ўзлигини сақлашдир.Ҳижоб, аввало, Исломнинг камтарликка риоя қилиш талабига жавобдир, чунки камтарлик мусулмон этикасининг , аҳлоқининг ва одобининг асосидир. Ҳижоб одамлар ўйлаб топган нарса эмас, балки Аллоҳ таолонинг амри бўлиб, Қуръони каримда бу ҳақида қуйидагилар айтилган:” Сен мўъминаларга айт: кўзларини тийсинлар, фаржларини сақласинлар ва зийнатларини кўрсатмасинлар, магар зоҳир бўлган зийнатлар бўлса (майли).Рўмолларини кўксиларига тўсиб юрсинлар. Зийнатларини кўрсатмасинлар,магар эрларига ё оталарига, ё эрларининг оталарига, ё ўғилларига, ё эрларининг ўғилларига, ё ака- укаларига, ё ака- укаларининг ўғилларига, ё опа-сингилларининг ўғилларига,ё аёлларига, ё ўз қўлларида мулк бўлганларга, ё (аёлларга) бехожат эркак хизматчиларга, ё аёллар авратининг фарқига бормаган ёш болаларга (бўлса майли).Махфий зийнатларини билдириш учун оёқларини (ерга) урмасинлар. Аллоҳга барчангиз тавба қилинг, эй мўъминлар! Шоядки, нажот топсангизлар” (нур сураси,31 оят).

Муслиманинг рўмоли- энг аввал унинг шарафи ҳимояси ва ғамхўрлик воситасидир.

Бугунги кунда ўзини муслима санаган қизларимиз ҳижобдан тўғри фойдалана оляптими? -деган савол кўпчиликни қийнаяпти.

Муслималарнинг юзи, икки қўли,икки оёғидан бошқа аъзолари аврат ҳисобланиши ҳадисларда келтирилган.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом Асмо бинти Абу Бакр разияллоҳу анҳога қарата :”Эй Асмо, аёл киши вояга етганда ундан мана бу ва мана бу жойларидан бошқа аъзоси кўриниши мумкин эмас”, деб юз ва икки кафтларига ишора қилдилар” (Имом Абу Довуд ривоят қилган).

Кўчада тор шим, кофтада ва ҳижобдаги қизлар, узун аммо зийнатларни кўз-кўз қиладиган услубда тикилган кўйлакда ва ҳижобдаги қизлар…

Боз устига, “Нинза”га ўхшаб фақат кўзини қолдириб,юзини ўраган ҳижобдаги қизлар…

Назаримда, баъзи “муслима” қизларимиз ижтимоий тармоқларда реклама учун берилган сўнгги урфдаги либосларга қизиқиб кийинишни йўлга қўйганлар.

Ота-оналар қизларимизнинг кийиниш маданиятига эътиборли бўлишса мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Раҳима Искандарова
Боёвут тумани “Қарапчи” МФЙ отинойиси.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan